Жамият

“Сардоба фожиаси”да зарар кўрган хонадонларда таъмирлаш ишлари қандай кетмоқда?

Давлат томонидан ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларига жами 128 млрд. сўм ажратилгани айтилди.

“Сардоба фожиаси”да зарар кўрган хонадонларда таъмирлаш ишлари қандай кетмоқда?
Фото:t.me/Tashkent_SkyNews

Бугун АОКАда «Сардоба» тошқинлари оқибатларини бартараф этиш юзасидан Қурилиш вазирлиги матбуот котиби Жамолиддин Қаландаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

 

Унда бугунги кунга қадар 72 610 нафар яъни 81,3 фоиз аҳоли ўз яшаш манзилларига қайтиб келгани, қолган 16740 нафар аҳоли кўчирилган ҳудудларда яшаётгани маълум қилинди. Шундан 2040 нафари 15 та муассасада, 14700 нафари яқинларининг хонадонларида истиқомат қилмоқда.

 

Аҳоли хонадонларини таъмирлаш бўйича нималар қилинмоқда?
 

“Бугунги кунда бутун Ўзбекистондан таъмирлаш ишлари учун 674та пудратчи, 411та техника ва 10839 нафар ишчи жалб қилинган. Таъмирлаш ишлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларига давлат томонидан жами 128 млрд. сўм ажратилган”, деди Жамолиддин Қаландаров.

Бугунги кунда 1802 та аҳоли хонадонларида таъмирлаш ишлари 92 фоизга бажарилгани қўшимча қилинди. Хусусан, Сардоба туманида 502та уйда 92%, Оқолтин туманидаги 698 уйда 89%, Мирзаобод туманидаги 602та уйда 95%ишлар бажарилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ