Ҳодисалар

Сирдарёда Nexia юк машинасига урилиб кетди, бир киши ҳалок бўлган

Енгил автомобиль ҳайдовчиси касалхонада вафот этган, яна икки нафар йўловчилар эса шифохонага ётқизилган.

Сирдарёда Nexia юк машинасига урилиб кетди, бир киши ҳалок бўлган
Фото:ИИВ ЙҲХББ

23 июль куни соат 19:30да Сирдарё вилоятининг «Тошкент – Душанбе» йўлида Nexia ҳамда Sinotruk Howo юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Аниқланишича, 31 ёшли Nexia ҳайдовчиси ортга қайрилаётган ҳайдовчи З.К. бошқарувида бўлган Sinotruk Howo юк машинасининг орқа томонига урилиб кетган.

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу машина йўловчилари Б.Т. ва М.Б.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ тергов департаменти томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ