Коронавирус

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ юртдошларимиз мукофотланди

Президентнинг “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ юртдошларимиз мукофотланди
Фото:ССВ

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

 

Унга кўра, коронавирус пандемиясини бартараф этишга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

 

Жумладан, Президент фармонида номлари келтирилган соҳа вакилларининг –

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан – 5 нафари;

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан – 12 нафари;

I даражали «Саломатлик» ордени билан – 20 нафари;

II даражали «Саломатлик» ордени билан – 50 нафари;

«Жасорат» медали билан – 6 нафари;

«Содиқ хизматлари учун» медали билан – 58 нафари;

«Соғлом турмуш» медали билан – 41 нафари;

«Шуҳрат» медали билан – 66 нафари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

 

Маълумот учун, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Ҳабибулла Акилов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабековлар «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

 

Изоҳ: Тўлиқ рўйхат билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ