Коронавирус

Коронавирус билан касалланган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари керак?

Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади. 

Коронавирус билан касалланган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари керак?
Фото:Скриншот

Бугун, «O‘zbekiston 24» телеканалида жонли эфирда намойиш қилинган «COVID-19: савол-жавоб» кўрсатувида коронавирусга чалинган беморларнинг истеъмол қилиши мумкин бўлган озиқ-овқатлар ҳақида маълумот берилди.

 

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова коронавирус билан касалланган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари лозимлиги ҳақида ўз тавсияларини бериб ўтди.

 

Унга кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар учун таомлар енгил ҳазм бўладиган, витамин, микроэлемент ва оқсилга бой бўлиши керак. Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади. 

Булар – қайнатма шўрвалар, қийма гўштларидан тайёрланган котлетлар, тефтеллар, фрикаделкалар, балиқ гўшти, творог, сувда қайнатиб чала пиширилган тухум, дуккаклилардан тайёрланган суюқ таомлар, арпа бўтқалари. 

Шунингдек кўп миқдорда суюқлик ичилиши мақсадга мувофиқ. Турли мева шарбатлари, компотлар, кўк чой, лимон, смородина, занжабил, асал ва малина чойлари шулар жумласидан, - дея таъкидлади мутахассис.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ