Жамият

Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентларнинг тўлови қайтарилади

22 июль кунги матбуот анжуманида кириш имтиҳонларида иштирок этмаган абитуриентга тўлови қайтарилмаслиги ҳақида айтилган эди.

Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентларнинг тўлови қайтарилади
Фото:Давлат хизматлари агентлиги

Давлат тест маркази узрли сабаблар билан ОТМга кириш имтиҳонларига қатнаша олмаган абитуриентларнинг тўлови қайтарилишини маълум қилди.

 

«2020 йил 22 июл куни Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида тест синови учун тўловни қайтариб бериш масаласи бўйича саволга берилган жавоб ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.

 

Тест синови учун тўловни амалга оширган абитуриентларнинг тўлови ҳар қандай ҳолатда ҳам қайтарилмайди, деган тушунча бутунлай хато.

 

Мисол учун, дастлаб тест синовлари ўтказиладиган таълим йўналишига рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширган, кейинчалик эса танлаган таълим йўналишини тўлиқ ижодий имтиҳон бўладиган йўналишга ўзгартирган абитуриентларнинг ёки шу каби тўловни нотўғри амалга оширган абитуриентларнинг тўловлари ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга қайтарилмоқда», дейилади ДТМ маълумотида. 

 

Шунингдек, тест синовларидан сўнг, узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг тўловлари қайтарилиши маълум қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур матбуот анжуманида пандемия шароитида касаллик белгилари бўлган абитуриентларнинг тест синовларида қатнашиш тартиблари ҳақида маълумот берилган эди.

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов аввалги йилларда тест имтиҳонларида қатнашаолмаган абитуриентларга тўловлари қайтарилмагани, шу боис жорий йил ҳам бу тоифа абитуриентларга тўловлари қайтарилмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.    

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ