Ҳодисалар

Учта автомобиль ўртасида содир бўлган тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди

Иккита Spark ва Nexia 3 автомобиллари ўртасида содир бўлган тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди, яна бир фуқаро касалхонага ётқизилган.

Учта автомобиль ўртасида содир бўлган тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, 23 июль куни соат 10:00да Андижон вилоятининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 485-километрида ЙТҲ содир бўлган.

 

23 ёшли Nexia 3 ҳайдовчиси Ф.А. қарама-қарши йўналишга чиқиб, 30 ёшли А.А. бошқарувида бўлган Spark билан тўқнашган. Шу вақтда яна бир Spark ҳайдовчиси Н.Т. Nexia 3 автомобилига урилиб кетган.

Оқибатда Spark ҳайдовчиси А.А. ва унинг 62 ёшли онаси Ф.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомобиль йўловчиси 34 ёшли Д.Х. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ