Жамият

“Бир ойда уч мартагача олиши мумкин” – Тошкентда эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

9 кун ичида Тошкент шаҳридаги 12 710та эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

“Бир ойда уч мартагача олиши мумкин” – Тошкентда эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 июлидан бошлаб карантин талаблари кучайтирилгач, Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш ва Волонтёрлик марказларининг фаолияти йўлга қўйилди. 

 

Мазкур марказлар томонидан бугунга қадар мурожаатларга асосан 27 743 та, ҳамда фуқаролар йиғинлари томонидан шакллантирилган рўйхатлар асосида 117 411 та, жами 145 154 та эҳтиёжманд оилаларга 14 млрд. 067 млн. сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 330 та оилага эса қиймати 52,4 млн. сўм миқдордаги дори-дармонлар етказиб берилди.

Бугун, 23 июль куни ҳам мазкур тадбир доирасида Тошкент шаҳрининг 550 та эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун пойтахтда жойлашган “Наврўз” ресторанида ташкил этилган хайрия базасида тадбир бўлиб ўтди. 

 

Ушбу тадбирда иштирок этган UzNews.uz мухбири Тошкент шаҳридаги Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш ва Волонтёрлик марказлари ва унга жалб қилинган кўнгилли ёшлар фаолияти тўғрисида ҳам айрим маълумотларни олди. 

 

– Тошкент шаҳри бўйича 1197 қисқа ҳамда “Call center” ЎзМУнинг Ёшлар маркази биносида жойлашган. У ерда 40 нафар оператор ҳар куни эрталабки 09:00дан кечки 18:00га қадар аризаларни қабул қилади. Қабул қилинган аризалар “Наврўз” ресторанида ташкил этилган хайрия базасида ўтирган Тошкент шаҳрининг 11та тумани масъулларига берилади. Улар ўзларининг туманлари бўйича қийналган ва эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхатини шакллантиришимизга ёрдам берадилар.


 
Биз бу ерда берилган аризаларни маҳаллалар кесимида ўрганиб, таҳлил қилиб рўйхатга киритамиз. Баъзида бир кунда бир тумандан 500-600тагача ариза тушади, лекин биз уларни бир кунда қамраб ололмаслигимиз мумкин. Шунда 100-200та атрофидаги ариза эгаларининг рўйхатини шакллантириб жойларга чиқариб борамиз.

Ушбу хайрия озиқ-овқат маҳсулотларини ҳар бир оиланинг ойда уч мартагача олиш имконияти бор. Бу ўрамларда 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари (3 кг картошка, 2 кг ун, 2 кг гуруч, 1 л ёғ, 1 кг шакар, 2 кг макарон, 400гр чой) бор ва қиймати ўртача 88-100 минг сўм атрофида бўлади. Ушбу хайрия тадбирининг бошланганига 9 кун бўлган бўлса, ҳозирга қадар 12 710та хонадонга маҳсулот етказиб берилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилаётган ушбу тадбир давомида 20 мингтагача оилани қамраб олиш режалаштирилган. Вазиятга қараб давом этиши ҳам мумкин.

Бугун, базадаги 550 та оилага тарқатиладиган маҳсулотимиз мавжуд, кечга қадар ҳаммасини ўз эгаларига етказамиз, Худо хоҳласа, - дейди “Наврўз” ресторанида ташкил этилган хайрия базаси раҳбари Зиёдулла Саъдуллаев.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бошқарма бошлиғи Аҳрор Ғуломовнинг маълум қилишича, ҳозирга қадар республика бўйича 1197 қисқа ҳамда “Call center” маркази телефон рақамлари орқали 57 796 та аҳоли мурожаатлари қабул қилинган. 

"Уларнинг 53 446 таси озиқ-овқат, 1 854 таси дори-дармон ҳамда 2 496 таси бошқа масалалар бўйича қилинган мурожаатлардир. Мазкур мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, ҳомийлик марказларига юборилди", дейди вазирлик вакили.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ