Ҳодисалар

Фарғонада такси ҳайдовчиси нега ўзини осганига изоҳ билдирилди

Ҳайдовчи  қоидабузарлиги учун жарима суммасини тўлашдан бўйин товламоқчи бўлган.

Фарғонада такси ҳайдовчиси нега ўзини осганига изоҳ билдирилди
Фото:Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати Интернет тармоқларида тарқалган Фарғонда такси ҳайдовчиси ўзини осди мазмунидаги хабарга расмий муносабат билдирди.

 

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида автотранспорт воситаларинннг ҳаракатини чекланган.

 

Махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан - 10.00 гача, 17.00 дан - 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

 

Аммо жорий йил 22 июль куни соат 16:10да Фарғона шаҳри ва Тошлоқ туманлари чегарасида ташкил этилган карантин постида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Ш.А Тошлоқ туманидан Фарғонага қараб, ҳаракатланиб келаётган тошлоқлик фуқаро Ю.Н бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчидан автомобилнинг карантин вақтида ҳаракатланиши учун берилган рухсатномани талаб қилган. Ҳайдовчи эса, хеч қандай рухсатнома тақдим қила олмаган.

 

Натижада автомашина вақтинчалик жарима майдонига олиб келиниб, Фарғона шаҳар Санитария эпидимиология осойишталик маркази ходимлари томонидан фуқаро Ю.Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Фуқаро Ю.Н қоидабузарлиги учун қонунчиликда белгиланган жарима суммасини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида жарима майдонидаги дарахтга ўзини осмоқчи бўлган.

 

Миллий гвардия ходимлари томонидан фуқаро Ю.Н.нинг хатти-ҳаракатлари тўхтатиб қолинган.

 

Маълумот ўрнида: 2020 йил 21 июль куни коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича вилоят идоралараро мувофиқлаштирувчи штаби томонидан қабул қилинган баёнга асосан туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан автотранспорт воситаларини ҳаракатланиши учун жорий этилган барча турдаги рухсатномалар, рўйхатлар, маълумотномалар ва стикерлар (Давлат хизматлари агентлиги томонидан берилган стикерлар бундан мустасно) 2020 йил 22 июль кунидан бекор килинди.


Хабарда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан 22 июль куни ҳам ҳайдовчиларга ушбу баён мазмуни тушунтирилиб, фақатгина огоҳлантириш ишлари олиб борилгани айтилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ