Криминал

Чилонзорда бир гуруҳ тартиббузар ёшлар қўлга олинди

Чилонзор туманининг 3-кварталида яшовчи аҳоли 102 рақамига қўнғироқ қилиб, бир гуруҳ ёшларнинг жанжаллашаётгани тўғрисида хабар берган.

Чилонзорда бир гуруҳ тартиббузар ёшлар қўлга олинди
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча, 21 июль куни соат 14.30 да 102 рақамига Чилонзор туманининг 3-кварталида яшовчи аҳолидан ҳудудда бир гуруҳ ёшларнинг жанжаллашаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

 

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Чўпонота кўчасида илгари АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси жойлашган бинонинг яқинида ўндан ортиқ ёшлар жанжаллашаётгани аниқланган.

 

Хабар олингандан сўнг ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ИИББ ППХ Бригадаси 4-батальони ходимлари етиб боришган. Патруль автомобилини кўрган ёшларнинг бир нечтаси қочиб кетишган, етти нафари эса қўлга олиниб, энг яқин ички ишлар бўлимига олиб келинган. Қўлга олинганлардан бири – муқаддам судланган 28 ёшли Э.Ш. текширилганда унинг автомобилининг салонидан учта пичоқ, барсеткасидан эса 3 флакон “Тропикамид”, 1 флакон “Риноксил”, 6 таблетка “Селофен” топилган.

 

“Ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида ҳодисанинг бошқа иштирокчиларининг шахслари аниқланиб, сўнг барча иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.  

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32837(+183)
Выздоровели25659(+0)
Умерли213(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32837(+183)
Выздоровели25659(+0)
Умерли213(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ