Жамият

11 йиллик таълимга қайтиш жиноятчиликни кескин камайтиргани аниқланди

2016 йилда ҳар 10 минг нафар ўқувчидан 0,9 нафари жиноят содир этган.

11 йиллик таълимга қайтиш жиноятчиликни кескин камайтиргани аниқланди
Фото:Depositphotos

2017 йилдан эътиборан Ўзбекистонда тўлиқ 9+3=12 йиллик таълим тизимидан 11 йиллик ўқишга ўтилганди. Бу мактаб ва коллеж ўқувчилари томонидан содир этилган умумий жиноятлар сони 2,5 баробарга камайишига олиб келгани маълум қилинди.

 

Бугунги кунда халқ таълими тизимида 9 942 та умумий ўрта таълим мактабларида 6,2 млн. нафарга яқин ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, уларга 481 минг нафар ўқитувчи таълим-тарбия бериб келмоқда.

 

Сўнгги йиллар давомида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноятчиликнинг коэффиценти таҳлил қилинганда 2016 йилда ҳар 10 минг нафар ўқувчидан 0,9 нафари жиноят содир этган, 2017 йилда ушбу кўрсатгич 0,8 ўқувчи, 2018 йилга келиб 0,8 ўқувчини ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг 12 ойи ҳолатига 0,7 ўқувчини ташкил қилди.

 

Касб-ҳунар таълими тизимида мазкур кўрсаткич 2016 йилда — 10 ўқувчи, 2017 йилда— 10, 2018 йилда— 9, 2019 йилда— 8 ни ташкил қилган.

 

11 йиллик таълимнинг қайта тикланиши натижасида республикада жами вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг коэффиценти 2016 йилда — 2,4 ни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда мазкур кўрсатгич 1,0 ни ташкил этди. 

 

Солиштириш учун, 2019 йилнинг якуни ҳолатига мазкур кўрсаткич АҚШда — 44,7 ўқувчи, Россия Федерациясида — 23,7 ўқувчи Қозоғистонда — 7,6 ўқувчи, Тожикистонда — 3,6 ўқувчини ташкил қилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31304(+695)
Выздоровели22992(+950)
Умерли200(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31304(+695)
Выздоровели22992(+950)
Умерли200(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ