Жамият

Қорақалпоғистонда аҳоли томорқаларига сув келмагани учун катта йўлни тўсиб қўйди

2020 йилнинг 20 июль куни Беруний тумани Абай ОФЙ ҳудудидаги Қуролпа аҳоли манзили ҳудудидаги катта йўл бўйида тартибсизлик содир бўлди. 

Қорақалпоғистонда аҳоли томорқаларига сув келмагани учун катта йўлни тўсиб қўйди
Фото:Видеодан скриншот

2020 йилнинг 20 июль куни Беруний тумани Абай ОФЙ ҳудудидаги Қуролпа аҳоли манзили ҳудудидаги катта йўл бўйида тартибсизлик содир бўлди. 

 

Маҳаллий манбаларда тарқалган видеотасвирга кўра, аҳоли норозилигини келтириб чиқарган асосий масала, томорқаларга сув етиб бормаслиги ва 10 кун давомида Найман каналига сув келмаганлиги бўлган. 

 

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, тартибсизликлар жойига Беруний тумани ҳокими ва мутасадди раҳбарлар ўз вақтида етиб келган ва шу ернинг ўзида қисқа вақт давомида масала ўз ечимини топган.

«Найман каналига сув етказиб берилди. Аҳолининг норозилиги ўринли албатта, лекин шу ўринда яна бир нарсани ҳисобга олиш зарурдир. Беруний тумани қишлоқ ҳўжалиги бўйича 13 та ҳудудга бўлинган бўлиб, бир вақтнинг ўзида бу ҳудудларга сув бериш мушкулдир. Бу бўйича навбатма-навбат суғориш тизими жорий қилинган. Ҳозирги кунда куннинг иссиқлиги ҳам экинларнинг тез сувсизланишини келтириб чиқармоқда», дейилади ҳокимлик муносабатида. 

Шунингдек, Беруний туман ҳокимлиги бундай ҳолларда тинч ва муроса йўли билан вазиятни тушунтириш ҳамда тушуниш мақсадга мувофиқ, дея таъкидлайди.  

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ