Коронавирус

COVID-19 бўйича 165та янги ҳолат. Соғайиш кўрсаткичи 53 фоизгача камайди

Тошкент шаҳрида 100дан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилди.

COVID-19 бўйича 165та янги ҳолат. Соғайиш кўрсаткичи 53 фоизгача камайди
Фото:Мудофаа вазирлиги

2020 йил 21 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 755 (+165) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.  

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 54 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Айни пайтда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 8 199 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

 

Аввалроқ, вазирлик Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли аёлнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этганини маълум қилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ