Жамият

«Шу халқ бўлмаса, унинг «эрка»лигини ким кўтаради» – депутат UzAuto Motors’ни танқид қилди

Депутат UzAuto Motors компанияси тез ёрдам учун мослаштирилган «Дамас» русумли автомобилларини оширилган нархларда сотаётганига ўз эътирозини билдирди.

«Шу халқ бўлмаса, унинг «эрка»лигини ким кўтаради» – депутат UzAuto Motors’ни танқид қилди
Фото:uzlidep.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонда давом этаётган пандемия даврида ва карантин даврида қийналган аҳолига енгил бўлиши учун барча қўлидан келгунча дори дармон, тиббий ускуналар олиш учун ўз ёнидан ҳайрия қилаётган ёки беминнат хизмат кўрсатаётган бир вақтда UzAuto Motors компанияси тез ёрдам учун мослаштирилган «Дамас» русумли автомобилларини оширилган нархларда сотаётганига ўз эътирозини билдирди.
 

Депутат Фарғона вилояти ҳокимлигига компания томонидан сотилган 20та янги «Дамас» русумли автомобилни мисол тариқасида кўрсатиб ўтади. Унинг айтишича, мазкур автомобиллар вилоят ҳокимлиги томонидан аҳоли учун 75 млн. сўм атрофида сотиб олинган ва «тез ёрдам»га  топширилган. 

 
«Шу UzAuto Motors’га ҳам ҳайронсан. Россиянинг Уфасида автомобиллари очиқда қолиб чириб ётса ҳам ўз халқи учун жилла қурса «Дамас»ларидан бепул ёки имтиёзлар билан бериш қийинми?

«24 йил давомида халқимиз билан биргамиз», деб кўкрагини кераётган бу монопол ҳеч бўлмаса, шу оғир кунларда, ҳақиқатан, халқи билан бирга эканлигини исботласа бўларди. 

Ахир шунча йил шу халқ ҳисобидан ялло қилиб яшади, эртага шу халқ бўлмаса уни «эрка»лигини ким кўтаради, «дефект»лар билан чиқаётган, отни калласидек қиммат машиналарини ким олади, албатта шу халқ олади. Пулини тўлаб, ойлаб кутадиган Россия, Қозоғистон, Украина халқи эмас, шу халқ олади, шу халқ минади. Шу касал бўлаётган одамлар бўлмаса, ҳеч кимсан «монопол дўстим!», - дейди депутат ўзининг Telegram’даги каналида.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ