Спорт

Ўзбекистонда Суперлига ўйинлари қолдирилди

“Пахтакор”, “Бухоро” ҳамда “Сурхон” клублари футболчилари коронавирусга чалингани сабабли Суперлига учрашувлари 28 июлга қадар тўхтатилади.

Ўзбекистонда Суперлига ўйинлари қолдирилди
Фото:minsport.uz

Ўзбекистонда Суперлига ўйинлари қолдирилди. Бунга Суперлиганинг уч клуби – “Пахтакор”, “Бухоро” ҳамда “Сурхон”да умумий ҳисобда ўндан зиёд вирус юқтириб олган футболчилар аниқлангани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мазкур ҳолатга Суперлига учрашувларини қайта тиклаш олдидан Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги билан келишилган йўриқнома шартларига клубларнинг етарли риоя қилмагани англашилади, дея хулоса бермоқда.  

 

Суперлига ўйинларининг қолдирилиши ҳақидаги қарор жорий йил 20-июл куни ЎзПФЛ ва клублар иштирокида бўлиб ўтган видеоконференция хулосаларидан кейин қабул қилинган.

 

Шу тариқа Суперлига учрашувлари 28-июлга қадар тўхтатилади ва шу куни чемпионат 10-турдан бошлаб давом эттирилади. Тақвимнинг кейинги эҳтимолий кўринишлари алоҳида муҳокама этилади. ТВ дастурлар вақтига ҳалал бермаслик мақсамида 10-тур учрашувларининг барчаси 19:00 да старт олади.

 

Унга қадар Суперлиганинг барча клублари бор диққат-эътиборини футболчилар саломатлигига қаратади. Клубларнинг барчаси хусусий клиникалар билан ҳамкорликда тест топширади. Бунда ЎзПФЛ ўзи рўйхатдан ўтказган барча футболчи ва мураббийлар тест топширганига ишонч ҳосил қилиши керак бўлади. Тест жавобларини тўлиқ тақдим этмаган клублар қолган жамоалар футболчилар саломатлигини хавф остида қолдирмаслик учун мусобақага қўйилмайди.

 

Тест топширган ва унинг натижаларига кўра вирус аниқланмаган футболчилар клуб қароргоҳига жойлаштирилади. Улар карантин тартиби юмшатилгунига қадар машғулотлар ва ўйинларга ўз базаларидан қатнайди. Боиси, уларнинг шаҳар бўйлаб эркин ҳаракат қилиши, футболчилар саломатлигини, бунинг ортидан эса чемпионат ўйинлари давомийлигини хавф остида қолдириши мумкин.

 

ЎзПФЛ август ойидаги учрашувларни қандай ташкил қилиш ва тақвимга қандай ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб боради. Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан ёндошган клублар директорлари, бош мураббийлари ҳамда шифокорларига нисбатан кескин чоралар кўрилади. Вирус тарқалишини сунъий равишда сир тутаётган клубларга нисбатан СЭОA билан ҳамкорликда иш очилади. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда карантин тартибларининг қайта кучайтирилгани боис Суперлига ўйинлари марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилиши маълум қилинган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56997(+172)
Выздоровели53457(+0)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56997(+172)
Выздоровели53457(+0)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ