Жамият

Рекорд янгиланди: қарийб 1,5 миллон абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

Cалкам 1 миллион абитуриент тест синовларига кириши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида тўлов қилган.

Рекорд янгиланди: қарийб 1,5 миллон абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум қилинди
Фото:Давлат хизматлари агентлиги

Давлат тест маркази 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланганини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, рўйхатга олиш жорий йил 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, республиканинг 8 та туманида эса Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилди.

 

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар сони 1 484 085 нафарни ташкил этди. Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафардир (36,13 %). Ўтган йилларда ўрта мактаб ва касб-ҳунар коллежларини битирган абитуриентлар эса 947 941 нафарни ташкил қилди. 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ариза топширган абитуриентлар сони ҳар йилги қабулдан бир мунча кўп бўлди ва рекорд янгиланди. Мисол учун, ўтган 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилган, шундан кундузги таълим шаклига – 718 097 нафар, кечки таълим шаклига – 13 821 нафар, сиртқи таълим шаклига – 335 007 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди.

 

Давлат тест маркази жорий йилги қабул имтиҳонларида 95 ва 13 ёшли абитуриентлар ҳам қатнашиши ҳақида маълум қилган эди.

 

Маълумот учун, жорий йил ОТМ кириш имтиҳонлари учун ҳужжат топширган 2019/2020 ўқув йилидан олдин битирган 947 941 нафар абитуриент (биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларидан ташқари) базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми (111 500 сўм) миқдорида тўлов қилган бўлсагина тест синовларига қўйилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28535(+742)
Выздоровели19587(+804)
Умерли177(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28535(+742)
Выздоровели19587(+804)
Умерли177(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ