Жамият

Тошкентга “Volkswagen Caddy”нинг махсус тез ёрдам автомобиллари келтирилади

Тиббиёт муассасалари “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган тез ёрдам автомобиллари билан таъминланади.

Тошкентга “Volkswagen Caddy”нинг махсус тез ёрдам автомобиллари келтирилади
Фото:uzavtosanoat.uz

Аҳолининг тиббий ёрдамга ўсган эҳтиёжини қондириш мақсадларида “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари томонидан “Volkswagen Caddy”, “ISUZU D-Max” ва “Chevrolet Damas” автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобиллари тақдим этилди. 

 

“Жиззах автомобиль заводи” кейинги ҳафтаданоқ Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига “Volkswagen Caddy” базасида тез ёрдам автомобилларини етказиб беришни бошлайди. 

Автомобилни жиҳозлаш билан Турин политехника университети битирувчиларидан иборат “Turin Invest Engineering” маҳалий компанияси шуғулланмоқда. Компания муҳандислик ишланмалари (лойиҳалаштиришдан то фойдаланишга топширишгача)га ихтисослашади. Компания тасарруфида мехатроника, метрология лабораториялари ва мамлакатда ўхшаши бўлмаган юксак технологик жиҳозлар мавжуд.

 

Бундан ташқари, Самарқанд автомобиль заводидан ҳам Isuzu D-Max пикапи базасидаги амбуланслар партияси йўлга чиқди: 27 та тез ёрдам машинаси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилди.

 

Isuzu D-Max пикапи базасидаги тез тиббий ёрдам автомобилининг янги модели Самарқанд заводида 2020 йил май ойидан бошлаб чиқарилмоқда. Автомобиль юқори ўтувчанликка эга, манёврчан ва ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, амбуланс, айнан қайси тиббий йўналишда ишлатилишига қараб, талаб ва мақсадларга кўра қўшимча жиҳозланиши мумкин.

 

Тез ёрдам хизмати махсус санитар атвопаркини кенгайтириш ва пандемия даврида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадларида UzAuto Motors мамлакат минтақаларига Chevrolet Damas атвомобили базасида тайёрланган тез ёрдам автомобиллари партиясини жўнатди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ жиҳозланган 250 дона тез ёрдам автомобили пойтахт ва минтақалар ҳокимликлари буюртмасига кўра етказиб берилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ