Коронавирус

Нурмат Отабеков вирус нега иссиқ ва қуруқ ҳавода ўлмаётганига жавоб берди

У мамлакатда COVID-19 инфекциясини юқтириш тугамаётгани сабабларини маълум қилди.

Нурмат Отабеков вирус нега иссиқ ва қуруқ ҳавода ўлмаётганига жавоб берди
Фото:Халқаро пресс-клуб

Бугун, 20 июль куни Халқаро пресс-клубнинг бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда жазирама иссиққа қарамай, нега юқтириб олиш ҳолатлари камаймаётганига жавоб берди.

 

—  Тана ҳарорати бегона вирус, бактерия ёки оқсил тушганидан кейин нимага кўтарилади? Тана ҳароратимиз кўтарилдими, бизни иммун тизимимиз ишлаяпти. Бегона тушган оқсилга нисбатан муносабат билдиряпти. Биз биринчи кунданоқ тана ҳароратини туширишга уринамиз. Бу билан биз организмимизнинг иммун тизимини ишлашига йўл қўймаяпмиз. Ҳатто шу иммун тизимимиз унга қарши курашишига йўл қўймаяпмиз. Демак, касалликни юқиши давом этяпти. Касалликни юқишига минг афсуски, биз ҳозир таҳлиллар қилиб кўряпмиз, баъзи бир хонадонларда битта касалликка чалинганлар аниқланса, ўша касалликка чалингандан кейин ўша хонадондан олти-еттиталаб бемор чиқяпти. Демак, биз уйга келгандан кейин бутунлай ҳамма эҳтиёт чораларини унутиб қўйяпмиз. Ҳозирги пайтда коронавирусга чалиниб, енгил шакли билан уйда даволанаётган одамларни ҳам қиладиган ишлари жуда кўп. 

 

Биринчидан, уй шароитида касалликни биринчи одамдан иккинчи одамга юқишини олдини олиш бўйича тадбирларни бажаришимиз керак бўлади. Эртага бир беморни уйида қолдиргандан кейин у учта-тўртта беморни етаклаб шифохонага бориши керак эмас.

 

Биз бунақа карантин чораларини самарасини борлигини аниқ биламиз. Қачонки, халқимиз мутахассисларни фикрига тўлиқ ишонган ҳолда карантин қоидаларига риоя қилар экан, шундагина биз вазиятни идрок қила олишимиз мумкин.

Вирус иссиқ ва қуруқ ҳавода ўлиши мумкин эди, лекин вазият жиддийлашиб кетяпти-ку. Энди ўйлаб кўрайлик, биз шу вирусни қуёшда қуриб ўлишига имкон беряпмизми? Демак у қуёш нурини тўғридан-тўғри таъсири, қуруқ ва иссиқ ҳаво вирусларни ўлдириши бу исботланган ҳолат. Бу қайта исбот талаб қиладиган ҳолатмас. Биз шу даражада мулоқотни яқин қиляпмизки, биз вирусни кўчага чиқиб ўлишига йўл қўймаяпмиз, бу шу орқали вирусларни қўлма-қўл қиляпмиз. Мана шунинг натижасида касаллик тарқаб кетишига сабабчи бўляпмиз, - деди Нурмат Отабеков ўз чиқишида.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ