Коронавирус

1 августдан кейин карантин муддати узайтириладими?

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бу саволга жавоб берди.

1 августдан кейин карантин муддати узайтириладими?
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бугун, 20 июль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Мазкур сессия Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилишга ва қийин вазиятда қолган ватандошларимизга ёрдам бериш масалаларига бағишланди.

 

Тадбирда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Умид Обидхўжаев, Ўзбекистон бош санитар шифокори Баҳодир Юсупалиевлар қатнашдилар.

 

Халқаро пресс-клубнинг мазкур сессиясида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 1 августдан карантин муддати суриладими, деган савол хусусида ҳам тўхталди.

 

– Президентимиз иқтисодиётимиз ишлаши керак, деган талабни ўртага қўйдилар. Албатта, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда. Бу жуда муҳим. Энди 1 августдан карантин муддати суриладими, деган саволга келсак, ушбу масалага мавжуд вазиятдан келиб чиқиб қайтилади.

 

Шу ўринда таъкидлаш керакки, соғлиқни сақлаш тизимини айблайверишдан йироқ бўлишимиз керак. Чунки менинг ўзим коронавирус билан оғриган беморлар даволанаётган бир неча шифохоналарда бўлдим. У ерга махсус комбинезонларда кирилади, у ерда бир неча кунлаб оиласига бормай ишлаётган ходимлар бор. Шундай экан ҳозирги ҳолатимизда кўп нарса, энг асосий нарсалар ўзимизга боғлиқ. Карантин тартибларига риоя қилишда кўп нарса сўралмаяпти. Уларга риоя қилиш билан биз ўз соғлиғимизга, бутун бир тизимга ёрдам беришимиз мумкин, - дейди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ