Жамият

Иссиқ ҳаво ҳарорати бу ҳафтада ҳам сақланиб қолади

Синоптиклар мамлакатда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Иссиқ ҳаво ҳарорати бу ҳафтада ҳам сақланиб қолади
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бутун иш ҳафтаси мобайнида Ўзбекистонда об-ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади, фақат бугун ва эртага республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Ҳарорат бу кунларда кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади. Республиканинг айрим жойларида термометр устунчаси +42 даражага етади, бу меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

 

Қайд этилишича, 2018-2019 йилларда худди шу даврда кундузги ҳарорат +40...+43 даражага етган. Республика шимоли ва чўл зонасида ҳарорат қийматлари +44...+46 даража бўлгани қайд этилган.

 

Шу давр учун энг юқори ҳарорат Навоий вилоятидаги Бузаубой метеостанциясида 2019 йил 20 июлда қайд этилган, ўшанда ҳаво ҳарорати термометр устунчасининг 47.7 даража кўрсаткичида тўхтаган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ