Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 16,7 мингдан ошди

Мамлакатда даволаниш кўрсаткичи 55 фоизгача тушиб кетди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 16,7 мингдан ошди
Фото:Хоразм вилояти ҳокимлиги

2020 йил 19 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16752 (+145) нафарни ташкил этмоқда

 

Жорий йилнинг 19 июль куни мамлакатимизда 566 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 110 нафари Карантин муассасаларида, 456 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 
Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Қашқадарё, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 152 нафар бемор соғайди.
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16752 нафар бемордан 9279 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7386 нафар бемордан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда. 
 
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 304 нафар, стационар карантинда эса 22 159 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

 

Аввалроқ, вазирлик Олмазор туманида яшаган 65 ёшли фуқаро К. Г. ва Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли беморнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлаган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31304(+695)
Выздоровели22992(+950)
Умерли200(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31304(+695)
Выздоровели22992(+950)
Умерли200(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ