Коронавирус

«Ўзэкспомарказ» коронавирусга чалинганликда гумон қилинаётган беморлар учун марказга айлантирилмоқда

Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган кўргазмалар маркази коронавирусга чалинганликда гумон қилинаётган беморларга хизмат кўрсатиш маркази сифатида жиҳозланмоқда.

«Ўзэкспомарказ» коронавирусга чалинганликда гумон қилинаётган беморлар учун марказга айлантирилмоқда
Фото:Telegram

Ижтимоий тармоқларда палаталарга айлантирилаётган павильонларни ўзаро ажратиб турувчи "девор"лар ўрнатилаётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлган эди. Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги манбанинг UzNews.uzга маълум қилишича, пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган Кўргазмалар маркази COVID-19 касаллигига шубҳа бўлган беморларга вақтинча хизмат кўрсатиш маркази сифатида жиҳозлана бошланган.

Шунингдек, шаҳар маъмурияти ушбу марказ коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун мўлжалланмаганлигини таъкидлади. У ерда касалликка чалинганликда гумонланган беморлар қабул қилинади ва аниқ ташхис қўйилгач, белгиланган клиника ва шифохоналарга юборилади. Ҳокимлик ушбу чора-тадбирни оғир вазиятда қўлланиладиган "Б режаси" деб атади.

Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаевнинг маълум қилишича, Тошкентдаги барча давлат тиббиёт муассасалари хатловдан ўтказилган ва 2358 та койка захираси шакллантирилган. 

 

Шундан:

 

Бектемир туманида — 6-сон шаҳар клиник шифохонасида 110 та койка;

 

Мирзо Улуғбек туманида — Республика ногиронлар реабилитация марказида 130 та койка;

 

Миробод туманида — 3-сон шаҳар клиник шифохонасида 100 та койка; 1-Республика клиник шифохонасида 100 та койка;

 

Олмазор туманида — 2-Тиббиёт академияси (ТошМИ-2)да 412 та койка;

 

Учтепа туманида — Жаҳон тиллари университети ётоқхонасида 350 та койка;

 

Чилонзор туманида — Тошкент вилояти Марказий шифохонасида 120 та койка;

 

Юнусобод туманида — Нуронийлар санаториясида 300 та койка ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 400 та койка;

 

Яшнобод туманида — Нуронийлар санаториясида 156 та койка, 4-сон шаҳар клиник шифохонаси (ТаПоиЧ)да 30 та койка, 2- юқумли касалликлар шифохонасида 50 та койка ва Республика ихтисослаштирилган травматология тиббиёт маркази 100 та койка.

 

Бундан ташқари, Тошкентдаги яна 10 та хусусий клиника коронавирус касаллигини даволаш бўйича амалий ёрдам беришига тайёр эканини билдирган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ