Коронавирус

Ўзбекистонда даволаниш кўрсаткичи пасайиб бормоқда

Қайд этилган жами 16186 нафар бемордан 9127 нафари соғайган.

Ўзбекистонда даволаниш кўрсаткичи пасайиб бормоқда
Фото:Урганч шаҳар ҳокимлиги

2020 йил 18 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16186 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

 

Шу йилнинг 18 июль куни Ўзбекистонда 579 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 138 нафари

 

Карантин муассасаларида, 441 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча Тошкент шаҳрида 2 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

18 июль куни Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон ҳамда Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар бемор соғайди.

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 16186 нафар бемордан 9127 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6976 нафар бемордан 71 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 60 552 нафар, стационар карантинда эса 22 871 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ