Мнение

Жамоатчилик палатаси — ислоҳотларга бўлган ишонч гарови

Палатанинг асосий мақсади, давлат органлари, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтларининг тизимли мулоқотини йўлга қўйиш ҳисобланади.

Жамоатчилик палатаси — ислоҳотларга бўлган ишонч гарови
Фото:ecouz.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатида жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик палатасини ташкил этиш таклифини илгари сурган эди. 

 

Жорий йилнинг 16 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармон қабул қилиниб, давлат органлари билан жамоатчилик ўртасидаги боғлиқлик борасидаги алоқалар янада мустаҳкамланишига замин яратилди.

 

Ушбу Фармонда белгиланган асосий вазифа мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига оид, шунингдек, жамоатчиликни қизиқтирадиган, уларда алоҳида қизиқиш уйғотадиган муҳим масалаларга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчилик фикрини ўрганишдир. 

 

Шунингдек, фармонда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг имкониятларидан кенг ва тўлақонли фойдаланиш, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантирилишига ёрдам кўрсатиш омиллари белгилаб берилди. 

 

Фармоннинг асосий жиҳати - бу Жамоатчилик палатасининг ташкил этилишидир. Палатанинг асосий мақсади, давлат органлари, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтларининг тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштиришдир.

 

Фармон билан Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолияти тугатилади , ”Mening fikrim” веб-портали эса Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади. Бундай ўзгариш эса фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштиришга ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга, аҳоли фикрини тизимли ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишга,т жойларда, соҳаларда мавжуд долзарб масалаларни муҳокама қилишга, мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича таклифлар бериб боришга, ислоҳотлар ва давлат дастурларининг жойларда амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратининг самарали ташкил этишга имконият яратади .

 

Бунинг заминида давлат органлари фаолиятида ҳам, Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятида ҳам шаффофлик ва очиқликка эришилади, шунингдек, давлат органларининг ўз вазифаларини бажаришда масъулият билан ёндошишларига туртки бўлади. 

 

Бир сўз билан айтганда, Жамоатчилик палатасининг ташкил этилиши фуқароларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги демократик ўзгаришларга, олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи янада ортади.

Моҳира Ходжаева
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати, Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ