Коронавирус

ССВ навбатдаги касалланиш ва ўлим ҳолатлари ҳақида маълумот берди

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 16 мингдан ошди, қурбонлар сони эса 81 нафарга етди.

ССВ навбатдаги касалланиш ва ўлим ҳолатлари ҳақида маълумот берди
Фото:Юнусобод туман ҳокимияти

18 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16068 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

 

60 таси Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;

87 таси Тошкент шаҳрида, 22 таси Тошкент вилоятида, 1 тадан Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан соғайган фуқаролар сони 9003 нафарга етган бўлса, даволанаётган беморлар сони 6984 нафарни ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, ССВ беран маълумотга кўра, Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли А.А. (эркак)да 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

 

COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган ҳамда гипертония ва артериал гипертензия касалликлари аниқланган ушбу бемор ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ҳамроҳ касалликлар фонида аҳволи кескин оғирлашгач, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31983(+679)
Выздоровели24090(+1098)
Умерли206(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31983(+679)
Выздоровели24090(+1098)
Умерли206(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ