Коронавирус

Энди COVID-19 аломатлари сезилган бемор тест таҳлилисиз ҳам шифохоналарга жойлаштирилади

Коронавирус аломатлари сезилган бемор тест таҳлилисиз ҳам шифохоналарга жойлаштирилади.

Энди COVID-19 аломатлари сезилган бемор тест таҳлилисиз ҳам шифохоналарга жойлаштирилади
Фото:Хоразм вилояти ҳокимлиги

Бугун, 18 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда  Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди.

 

Брифингда бугунги кунда коронавирусга тест топширган (ёки топшира олмаган), аммо жавоби чиқмаган, шунга қарамай коронавирус аломатлари кўринаётган беморларни шифохоналар қабул қилмаётгани юзасидан савол берилди.

 

– Айнан шу масала Республика махсус комиссияси штабида бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида кўриб чиқилди. Унга кўра, бугундан бошлаб коронавирус аломатлари сезилган беморлар тест таҳлили натижаларисиз ҳам тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиши мумкин. Эндиликда махсус шифохоналар тез ёрдам орқали ҳам фуқароларнинг ўзлари мурожаат қилган ҳолларда ҳам беморларни қабул қилади, - деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ