Жамият

Ғофур Ғулом боғи берилган “хорижий” инвестор ўзбекистонлик бўлиб чиқди

Сингапурда ташкил қилинган BMP Smart Decision Private Limited компанияси бор-йўғи 2 нафар ходимдан иборат.

Ғофур Ғулом боғи берилган “хорижий” инвестор ўзбекистонлик бўлиб чиқди
Фото:Google Earth

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ғофур Ғулом боғи борасида шаҳар аҳолиси ўртасида тарқалган турли миш-мишлар ортидан ушбу масалага тушунтириш берган эди.  

 

Унга кўра, мазкур боғни модернизация қилишга оид бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. 

 

Жумладан, 2018 йил 19 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги 670-сонли буйруғи асосида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 15 августдаги 1126-сон қарори қабул қилинган. 

 

Шу тариқа ушбу ҳужжатлар асосида Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи 49 йиллик муддатга жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий паркни модернизация қилиш ва яратиш бўйича инвестиция мажбуриятлари билан BMP Smart Decision Private Limited (Сингапур) чет эл компаниясига берилган.

 

Хориж компаниясига 49 йилга берилгани айтилаётган Ғофур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғининг хорижлик янги хўжайини ким?

 

Сингапур давлат агентлигининг расмий веб-сайтига кўра, BMP Smart Decision Private Limited 2019 йил 13 февралда Сингапурда ташкил этилган. Компаниянинг асосий фаолияти ўйин комплекслари, истироҳат боғлари ва мавзули кўнгилочар объектларни қуриш ва қайта таъмирлашдир.

Шунингдек, Сингапурдаги компаниялар реестридан олинган маълумотларга кўра, мазкур компания асосчиси тошкентлик Шерзод Ҳалимов эканлиги маълум бўлди.

 

Маълумотлар базасида қайд этилишича, компания 1000 Сингапур доллари (тахминан 700 АҚШ доллари) миқдоридаги бошланғич капитал билан очилган. Компанияда икки киши (Сингапур фуқаролари) расман ишлайди. 

Аввалроқ, Чилонзор тумани аҳолиси билан бўлиб ўтган мазкур боғ хусусидаги йиғилишда Шерзод Ҳалимов ҳам компания вакили сифатида иштирок этган эди. 

Бундай молиявий камтарона имкониятларга эга компания қандай қилиб Ғофур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғига миллионлаб доллар инвестицияни жалб қила олади? Ёки маҳаллий банклардан кредит оладими?

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ