Жамият

Коронавирусга қарши курашиш учун сарфланаётган маблағлар миқдори маълум қилинди

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 907 млрд. сўм сарфланган.

Коронавирусга қарши курашиш учун сарфланаётган маблағлар миқдори маълум қилинди
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Молия вазирлиги 2020 йил 17 июль ҳолатига Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари ҳақидаги маълумотни тақдим этди.

 

Қайд этилишича, умумий харажатлар миқдори 6,4 трлн. сўмга тенг бўлди. 

 

Жумладан, коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 907 млрд. сўм сарфланган.

 

Шундан, 375 млрд. сўм – шахсий ҳимоя, дезинфекция ва изоляция воситалари, тест (ПЦР) диагностикумлари, дори ва тиббий техника воситаларини ҳарид қилишга, 11 млрд. сўм – махсус автотранспорт воситаларини ҳарид қилиш учун йўналтирилган.

 

Билдирилишича, 202 млрд. сўм - фуқароларни карантинда сақлаётган муассасалар ходимларининг иш ҳақи, озиқ-овқат, гигиена товарлари ва бошқа харажатларга, 25 млрд. сўм - жамоат жойларини дезинфекция қилиш харажатларига, 301 млрд. сўм - карантин тадбирларига жалб этилган ходимларга кунлик қўшимча тўловлар ва коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган тиббиёт ва бошқа ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари учун, 9 млрд. сўм - эпидемик ҳолат билан курашиш бўйича бошқа тадбирларга ажратилди.

 

Шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун эса 684 млрд. сўм сарфланди. 

 

Ижтимоий соҳага эса 2,2 трлн. сўм йўналтирилди. Бунда, 80 млрд. сўм - Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизлар қўллаб-қувватлаш учун, 200 млрд. сўм - жамоат ишлари жамғармасига, банд бўлмаган фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш учун, 311 млрд. сўм - ижтимоий нафақаларга, 24 млрд. сўм - “Тошкент метрополитени” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимларига иш ҳақи тўловлари учун берилди.

 

Шунингдек, иқтисодиётни қўллаб қувватлашга – 2 трлн. сўм, сув таъминоти ва ирригация тадбирлари билан боғлиқ харажатларга – 602 млрд. сўм сарфланган.

 

Жамғарманинг даромадлари ҳажми 7,44 трлн. сўмга тенг бўлди. Бунда, халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг қарз маблағлари – 7,32 трлн. сўм, Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари – 123,5 млрд. сўмни ташкил қилди.

 

Молия вазирлигининг ҳисоботида, халқаро молия институтларининг маблағлари жалб қилингунга қадар давлат бюджетидан йўналтирилган 475 млрд. сўм маблағ давлат бюджети даромадларига қайта тиклангани маълум қилинмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ