Коронавирус

ССВ 55 ва 59 ёшли беморларнинг вафот этганини маълум қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг икки қурбони ҳақида маълумот берди.

ССВ 55 ва 59 ёшли беморларнинг вафот этганини маълум қилди
Фото:UzNews.uz

ССВ хабарига кўра, Юнусобод туманида яшаган 55 ёшли фуқаро А.Х. (эркак)да 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

 

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси каби асоратлар билан кечган.

 

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар бўлган. Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

 

Сўнгги кунларда ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида амалга оширилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, у ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

 

Иккинчи ўлим Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 59 ёшли фуқаро ҳисобланади. Б.С. (эркак)да 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

 

Тиббиёт муассасасида унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик нефропатия, сурункали буйрак етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси каби асоратлар билан кечган.

 

Беморда юрак ишемик касаллиги, стенокардия, коронар қон томирларни стентлашдан кейинги ҳолат (2008, 2012 йилларда), гипертония каби ҳамроҳ касалликлар бўлган. 

 

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

 

Асосий касаллик оғир кечиши ва асоратлари ҳисобига аҳволи кескин ёмонлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабабли вафот этди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ