Жамият

Энди ичимлик суви учун тўловлар миқдорини халқ депутатлари вилоят кенгашлари белгилайди

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга оид ҳар бир лойиҳанинг бориши вилоят ва туман кенгашлари депутатлари томонидан ўрганилиши йўлга қўйилади.

Энди ичимлик суви учун тўловлар миқдорини халқ депутатлари вилоят кенгашлари белгилайди
Фото:president.uz

Бугун, 17 июль куни ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.


Давлат раҳбари янги қурилган сув тармоқларидан тўлиқ фойдаланиш, келгуси йилдан барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлигини таъкидлади.

 

Уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланди.

 

Йиғилишда таъкидланганидек, уч йил ичида 3 миллион 600 минг аҳолига сув етказиш режалаштирилиб, маблағ масаласи ҳал қилиб берилган бўлса-да, барча муаммолар охиригача ўз ечимини топмаган.

 

Истеъмолчилар сув тармоғига уланмагани сабабли даромадлар олинмаётгани учун масъул раҳбарларнинг иши танқид қилиниб, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига йил якунига қадар жами 2,5 миллион истеъмолчини тармоққа улаш вазифаси қўйилди.

 

Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни ишлаб чиқишдан тортиб, ишга туширишгача бўлган жараённи мониторинг ва назорат қиладиган, натижадорликка соҳа мутасаддилари билан бирга ҳокимлар ҳам жавоб берадиган тизим яратиш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

 

“Ўзсувтаъминот” АЖ лойиҳаларни ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, ҳокимлар ва аҳоли билан маслаҳатлашиб шакллантиради.

 

Ҳар бир лойиҳанинг бориши вилоят ва туман кенгашлари депутатлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб борилади. Ичимлик суви тарифларини тасдиқлаш ҳам халқ депутатлари вилоят кенгашлари ваколатига ўтказилади.

 

Соҳада инвестицияларни ўзлаштиришда қолоқликка йўл қўймаслик учун халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича харидлар очиқ ўтказиладиган ва уларнинг ижроси мувофиқлаштириб, самарали мониторинги юритиладиган янги тизим жорий қилиниши белгиланди. 

 

Гидроиншоотларда сув ўлчагичлар, истеъмолчиларда ҳисоблагичлар ўрнатиш қамровини кенгайтириб, улардаги маълумотларни қайта ишловчи рақамлаштирилган марказ ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

 

Сув қувурларидаги йўқотишлар ҳам кўп, деди давлатимиз раҳбари. Баъзи жойларда ичимлик суви сифати стандартга жавоб бермаслиги аниқланган. Бу муаммоларни ҳал этишда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолияти сезилмаяпти.

 

Шунинг учун соҳага хусусий секторни фаол жалб қилиш, унга субсидиялар ва бошқа шароитлар орқали жозибадорликни ошириш мумкинлиги қайд этилди. Тарифни белгилаш ҳудудларнинг ўзига берилаётгани бунда катта имконият эканлиги ҳам таъкидланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ