Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 15,5 мингга яқинлашмоқда

7 соатдан ортиқ вақт ичида юртимизда COVID-19 инфекцияси бўйича 133 та ҳолатда касаллик ҳамда 1 та ўлим ҳолати қайд этилди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 15,5 мингга яқинлашмоқда
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

17 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15482 (+133) нафарни ташкил этмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

 

— 25 таси Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;

 

— 47 таси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

 

— 25 таси Андижон вилоятида, 22 таси Самарқанд вилоятида ҳамда 14 таси Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шунингдек, коронавирусдан вафот этган беморлар сони 77 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри Сирғали туманида яшовчи 62 ёшли Н.А.да (аёл) жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва шаҳар 1-сон клиник шифохонасига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. 

 

Беморда касаллик ўткир нафас ҳамда юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган бўлиб, юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам кузатилган.

 

Шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ