Коронавирус

Адлия вазири маслаҳатчиси COVID-19’ни юқтирганларга тавсиялар берди

У шифокор тавсияларига амал қилишни ва атрофдагилардан иҳоталашни тавсия қилган. 

Адлия вазири маслаҳатчиси COVID-19’ни юқтирганларга тавсиялар берди
Фото:https://t.me/shahnozxon

Адлия вазири маслаҳатчиси ва блогер Шаҳноза Соатова ўзи, онаси ва укасига зотилжам ташҳиси қўйилганини Telegram-каналида маълум қилиб ўқувчиларига бир қатор тавсиялар берди.

 

1. Агар сизда COVID аломатлари бўлса, тестдан ҳам аввал шифокорга югуринг, чунки ҳозир вақт сиз учун жуда ғанимат.  

 

2. Тест жавоби манфий чиқса ҳам, то аломатлар йўқолмагунча, шифокор тавсияларига қатъий амал қилинг ва ўзингизни атрофдагилардан иҳоталанг. Орада бир-икки кун яхши бўлиб қолганингизга алданманг. Мен ҳам орада икки кун яхши бўлдим, аммо кейин мана зотилжам чиқди. 

 

3. Нафас машқларини албатта қилинг, тез-тез қилинг, ҳар соатда беш дақиқадан. Аниқ фойдаси бор. Менда сатурация 88% га тушиб кетди, нафас қисди, нафас машқларидан кейин жуда енгиллашдим. Бугун сатурация 97%. 

 

4.Сув ичиш керак, кўп-кўп, кунига 7 литргача. Бусиз тузалиб бўмайди! 

 

5. кўп ҳаракат қилиш керак. Айтишларича, ҳаракатланганда ўпка яхшироқ ишлайди, эллик, тўқсон бараваргача яхшироқ ишлайди. 

 

6. Оз-оздан тез-тез сифатли таом ейиш керак. 

 

“Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бир ҳўплам ҳавога зор ётганларни ўйланг, ҳозир касалланиш графиги тикка бўлган пайтда вирус юқтирмаслик энг муҳими эканини унутманг, деб ёзади Шаҳноза Соатова.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ