Жамият

1 млрд сўм кредит ололмаётган сурхондарёлик тадбиркорнинг талаби қондирилди

Тадбиркор АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилоят филиали 2 ойдан бери пайсалга солган кредитни бизнес-омбудсман ёрдамида ҳал қилди.

1 млрд сўм кредит ололмаётган сурхондарёлик тадбиркорнинг талаби қондирилди
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Девонинг Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида фаолият кўрсатувчи “ROSHER” оилавий корхонаси раҳбари Р. Кичкиловнинг АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилоят филиали ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилган.

 

Аниқланишича, “ROSHER” оилавий корхонаси раҳбари Р. Кичкилов жорий йилнинг март ойида фаолиятини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқариш учун  жами 1 млрд. сўмлик кредит маблағи олиш учун АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилоят филиалига мурожаат қилганлиги, банк томонидан жорий йилнинг май ойига қадар, қарийб 2 ойдан буён ажратиб берилиши таъминланмаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан, оилавий корхонага зудлик билан кредит маблағи ажратилиши таъминлаш бўйича вакил девони томонидан банк бошқарувига хат киритилди. 

 

Кўрилган чора тадбирлар натижасида, “ROSHER” оилавий корхонаси раҳбари Р. Кичкиловга 1 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилиб, таъминотчи корхонанинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32654(+671)
Выздоровели25659(+1569)
Умерли211(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ