Жамият

Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомобилда ҳаракатланиши мумкин — рўйхат

Келаётган дам олиш кунларидан шахсий автомобилда ҳаракатланиш тақиқланади.

Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомобилда ҳаракатланиши мумкин — рўйхат
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссиясининг қарори билан 18-19 ҳамда 25-26 июль кунлари транспорт воситаларининг ҳаракати бутун кун давомида тақиқланади.

 

Махсус стикери бор автомобиллар ҳамда республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган рухсатномага эга транспорт воситалари бундан мустасно.

 

Махсус стикер талаб қилинмайдиган ҳолатлар:

 

1. Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

 

2. Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

 

3. Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.

 

4. Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.

 

5. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.

 

6. Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, ҳисоб палатаси, бизнес-омбудсман, инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), инсон ҳуқуқлари миллий маркази, савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.

 

7. Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ОАВнинг хизмат автотранспорт воситалари.

 

8. Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.

 

9. «Республика инкассация хизмати» ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

 

10. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда «CMD», «D», «UN», «T», «М» ва «Х» давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари.

 

11. Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, «Ўзбектелеком» АК ва унинг ташкилотлари ҳамда «Ўзинфоком» ягона интегратори МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

 

12. N1, N2 ва N3 тоифасига кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.

 

13. «Тошшаҳартрансхизмат» АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифасига кирувчи автотранспорт воситалари.

 

14. Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

 

15. Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

 

16. Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.

 

Мазкур кунларда аҳолига ўзини-ўзи изоляция қилиш тартибига қатъий риоя қилган ҳолда, уйда бўлиш тавсия этилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ