Ҳодисалар

Тошкентда бир гуруҳ қурувчилар ўртасида бўлиб ўтган жанжалга ойдинлик киритилди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ интернет тармоғида тарқалган Сергелидаги бир гуруҳ эркаклар жанжали ҳолатига изоҳ берди.

Тошкентда бир гуруҳ қурувчилар ўртасида бўлиб ўтган жанжалга ойдинлик киритилди — видео
Фото:Видеодан кадр

16 июль куни соат 19:09 да 102 рақамига Сергели тумани Янги Чоштепа массиви қурилиш майдончасининг ёпиқ ҳудудида бир нечта эркаклар ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Воқеа жойига мазкур туман ИИО ФМБ ходимлари етиб келишган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, жанжал 28 ёшли қашқадарёлик Ў.М. ва андижонлик 30 ёшли М.К.лар ўртасида, қурилиш асбоблари сабабли юзага келган.

 

Жанжалга бошқа ишчилар ҳам қўшилганлар. Ҳозирги вақтда уларнинг шахслари аниқланмоқда. Келишмовчилик натижасида ҳеч кимга тан жароҳатлари етмаган.

 

Шу билан бирга, ҳодиса тафсилотларини аниқлаш учун Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда. Текширув натижасига кўра ҳодиса иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ўз ўрнида қурилиш объекти ишчилари билан эса профилактик суҳбат ўтказилган.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ