Жамият

Ўзбекистонда “Лотереялар тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади

2021 йилнинг 1 июлига қадар тегишли вазирлик ва идоралар лотереяларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини назарда тутувчи “Лотереялар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқадилар.

Ўзбекистонда “Лотереялар тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади
Фото:omadlotto.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида лотереяларни ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштиришга оид Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон ҳудудидаги ягона лотерея ташкилотчиси сифатида кўрсатилмоқда.

 

Мазкур ҳужжат ижтимоий аҳамиятга эга, жумладан спорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳасидаги дастурларни амалга ошириш учун қўшимча молиялаштиришни жалб қилиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда тасодифийлик унсурлари мавжуд таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этишнинг илғор тажрибасини жорий этиш мақсадида қабул қилиниши мумкин.

 

Шунингдек, 2021 йилнинг 1 ноябрига қадар Лотереяларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрири ҳамда 2021 йилнинг 1 июлига қадар “Лотереялар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.

 

Ҳужжат лойиҳаси билан  қуйидагилар белгилаб қўйилмоқда:

 

– лотереяларнинг ютуқ (мукофот) жамғармаси лотерея билетларини сотишдан тушган пул маблағларининг камида 60 фоизини ташкил этиши керак;

 

– лотереяларини ташкил этиш ва ўтказишдан тушган маблағларнинг ютуқ фонди, солиқ тўловлари ва ягона лотерея оператори комиссия маблағларидан ташқари олинган даромаднинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентлик қошидаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ