Жамият

Энди “тез ёрдам” 15 дақиқадан кечикмайди — Бош прокурор

 

Ниғматилла Йўлдошев Президент томонидан берилган муҳим топшириқларни санади.

Энди “тез ёрдам” 15 дақиқадан кечикмайди — Бош прокурор
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 15 июль куни президент видеоселекторидан кейин берган интервьюсида давлат раҳбари томонидан берилган муҳим топшириқлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

 

«Биринчи топшириқ шундан иборат бўлдики, фуқароларимиз ўзи безовта бўлаётган ҳолатлар юзасидан тиббиёт муассасаларига 103 рақами орқали тез ёрдамга мурожаат қилишларида бирон бир бандлик ҳолатлари бўлмаслиги тўғрисида топшириқ бердилар.

 

Бу борада тегишли давлат органларининг имкониятларини ишга солган ҳолда, мурожаатларни қабул қилиш, ўз вақтида ўрганиш ва бирламчи тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш чоралари кўрилади.

 

Бундан буён ҳар бир фуқаромиз «103»га мурожаат қилганда, бандлик ҳолатлари, айниқса узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилади.

 

Иккинчи топшириқтез тиббий ёрдам хизматини яна кучайтириш. Бу борада тегишли малакали тиббиёт ходимлари, тиббий техника воситалари ва транспорт воситаларини янада кўпайтириш, аҳолига қулай тез ёрдам кўрсатиш вазифаси олдимизга қўйилди.

Бундан буён 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тўлиқ таъминланади.

Учинчи масала фуқароларимиздан тест намуналарини ўз вақтида олиш ва уларнинг жавобларини имкон қадар зудлик билан чиқариш бўйича бор имкониятларни янада сафарбар қилиб, тест намуналари таҳлилларини узоғи билан эртаси кунига чиқариб бериш ва жавобларни мурожаат қилган фуқароларимизга ўз вақтида етказиш чоралари ҳам кўрилади.

 

Энг асосий топшириқлардан бири шу бўлдики, тиббий дори-дармонларга, тиббиёт воситаларига бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада кечанинг ўзида прокуратура органлари томонидан Тошкент шаҳридаги мавжуд 1700дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

Коронавирусдан профилактика қилиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мўлжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой, ёки 2-3 ойлик захирасини тўлиқ таъминлаш ва уларни арзон нархларда аҳолига сотиш тартиби ҳам жорий қилинди», – деди Ниғматилла Йўлдошев.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ