Жамият

ДХХ коррупция билан боғлиқ бир нечта ҳолатларга чек қўйди

Мансабдор шахслар ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган.

ДХХ коррупция билан боғлиқ бир нечта ҳолатларга чек қўйди
Фото:Скриншот

Давлат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда таълим соҳасидаги бир қатор коррупция ҳолатларини аниқлади.

 

Хусусан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти доценти ўзининг воситачиси бўлган жиноий шериги билан биргаликда маҳаллий фуқарони ушбу олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйиш учун 10 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.

 

Мазкур шахс иш фаолиятида йўл қўйган қўпол камчиликлари туфайли институт раҳбарияти томонидан 2018 йилда ишдан бўшатилган. Лекин, у ноҳақ бўшатилганлигини рўкач қилиб, суд идораларига мурожаат қилиши натижасида, жорий йилнинг 2 июль куни қайтадан ишга қабул қилинган. Аммо, орадан бир неча кун ўтиб, нопок ишга қўл урган. 

 

Шунингдек, Нукус давлат педагогика институтининг факультетларидан бирида декан ўринбосари вазифасида ишловчи шахс Кегейли туманида яшовчи фуқарога ушбу олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларида ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан 3000 АҚШ доллари олаётган вақтида ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинди. 

 

Мазкур институтнинг яна бир ходими Беруний туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ўқишга киришларида ёрдам бериш эвазига уларнинг ҳар биридан 2 минг АҚШ долларидан, жами 8 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пул маблағини олаётган вақтида ушланди.

 

Яна бир ҳолат Бухоро вилоятида қайд этилди. Бухоро давлат университети ўқитувчиси Жондор туманида яшовчи фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига ундан 4000 АҚШ доллари олаётган вақтида ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинди. 

 

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ