Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси яна 206 нафар кишида аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди.

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси яна 206 нафар кишида аниқланди
Фото:mv-vatanparvar.uz

2020 йил 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 14787 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

 

Касалланган фуқароларнинг 53 нафари карантин марказларида бўлган, 101 нафари Тошкентда тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ва беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Яна 35 нафар фуқаро Сурхондарё вилоятида, қолган 17 нафар киши Қорақалпоғистонда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Ҳозирда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланган 8655 нафар фуқаро соғайган. 6060 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Бундан олдин, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида коронавирус инфекцияси билан касалланган 55 ёшли фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ