Коронавирус

Касалланганлар сони 14,5 мингдан ошди. Соғайганлар бўйича рекорд янгиланди

300га яқин фуқаро коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли инфекция юқтириб олган.

Касалланганлар сони 14,5 мингдан ошди. Соғайганлар бўйича рекорд янгиланди
Фото:Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 июль куни Ўзбекистонда 496 ҳолатда касаллик қайд этилганини маълум қилди. Шундан 200 нафари Карантин муассасаларида, 291 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида аниқланган.

 

Бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Бугун Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ҳамда Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 328 нафар фуқаро соғайиб рекорд янгиланди.

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14581 нафар бемордан 8655 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5855 нафар бемордан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 57 500 нафар, стационар карантинда эса 21 738 нафар фуқаро тиббий кузатувда қолмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ