Жамият

Йил бошидан қанча мансабдор жиноятга қўл урганлиги айтилди

Биринчи ярим йилликда мансабдор шахслар томонидан 172 миллиард 260 миллион сўм зарар етказилган.

Йил бошидан қанча мансабдор жиноятга қўл урганлиги айтилди
Фото:Тошкент прокуратураси

Бош прокуратура хабарига кўра, 2020 йилнинг 6 ойи давомида 327 та жиноят иши бўйича 459 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Улар томонидан етказилган зарар миқдори 172 миллиард 260 миллион сўмни ташкил қилган.

 

Етказилган зарарларнинг 66 фоизи (114 миллард 267 миллион сўм) ундирилган.

 

2020 йилда жиноий жавобгарликка тортилган амалдорларнинг 4 нафари республика даражасидаги, 13 нафари вилоят даражасидаги, 442 нафари туман даражасидаги раҳбарлардир.

 

Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 180 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилган, 57 нафари пора берган (пора олган), пора олиш-беришда воситачилик қилган, 92 нафари фирибгарлик қилган, 16 нафари мансаб ваколатини суиистеъмол қилган, 8 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиққан, 7 нафари мансаб сохтакорлигига йўл қўйган, 10 нафари мансабга совуққонлик билан қараган ва 89 нафари бошқа жиноятларни содир этган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ