Коронавирус

7 соат ичида Тошкентда 60та ҳолат қайд этилди

Жами касалланганлар сони 14,5 мингга яқинлашиб қолди.

7 соат ичида Тошкентда 60та ҳолат қайд этилди
Фото:UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 15 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173тага ортиб 14466 нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 56 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 21 нафари Наманган вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 19 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилояти ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

ССВ Пскент туманида яшовчи 37 ёшли эркак ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида маълум қилди.

 

Бугун Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 16 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб юртимизда 8343 (+16) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда 6054 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ