Иқтисодиёт

200 ва 500 сўмлик купюраларни банкда алмаштириш муддати узайтирилди

Марказий банк 200 ва 500 сўмлик купюраларни банк кассаларида қабул қилиш ва муомаладаги бошқа купюрага алмаштириб бериш муддатини узайтирди.

200 ва 500 сўмлик купюраларни банкда алмаштириш муддати узайтирилди
Фото:UzNews.uz

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик купюралар тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотгани ҳақида маълум қилинган эди.

 

Шунингдек, ушбу купюралар 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари томонидан қабул қилиниши ва муомаладаги пулга алмаштириб берилиши белгиланган.

 

Марказий банк мамлакатда кузатилаётган коронавирусга қарши кураш ва карантин тартибларининг эълон қилиниши ҳолатларини инобатга олган ҳолда, барча тижорат банкларига 2020 йил 1 сентябрга қадар ушбу купюраларни аҳоли ва ўз мижозларидан қабул қилиб олишга ҳамда бошқа муомаладаги купюра ёки тангаларга алмаштириб беришга кўрсатма берди.

«Ушбу банкноталар 2020 йил 1 июлдан кейин МБнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилинади ва алмаштириб берилади», дейилади хабарда.

Шунингдек, МБнинг ҳудудий Бош бошқарма бошлиқларидан улар томонидан қабул қилинган 200 ва 500 сўмлик купюралар тўлиқ Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларига жўнатиш сўралган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ