Иқтисодиёт

Аҳоли томонидан сотиб олинган валюталар ҳажми жорий ярим йилликда 3 баробарга ошди

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми 1,7 млрд. долларга тенг бўлди.

Аҳоли томонидан сотиб олинган валюталар ҳажми жорий ярим йилликда 3 баробарга ошди
Фото:UzNews.uz

Марказий банк жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида чет эл валюталарининг жисмоний шахслар томонидан сотилган ва сотиб олинган миқдорини эълон қилди. 

 

Унга кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга ёки 797 млн. долларга ошди.

 

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 1,7 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида - 557 млн. доллар). 

 

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо 491 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 351 млн. долларга (ёки 42 фоизга) камайди. 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ