Назначения

Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди

Тайинловга қадар, Акмал Бурҳонов «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатига раислик қилиб келаётган эди.

Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди
Фото:Халқаро пресс-клуб

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.

 

Акмал Бурҳонов «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси лавозимини тарк этиши айтилмоқда.

 

Тайинловга қадар, Акмал Бурҳонов «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатига раислик қилиб келаётган эди. Шу билан бирга, у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (Адолат СДП) ва Парламентнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси ҳамдир.

 

Маълумот учун, Акмал Бурҳонов Наманган вилоятида 1981 йили туғилган. 2001 йили Тошкент Давлат юридик институти бакалавриатини ва 2003 йили магистратурасини, 2007 йили Нагоя Давлат университети (Япония) магистратура босқичини тугатган ҳамда 2007 йилдан Нагоя Давлат университети докторанти ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ