Жамият

Дорихонани ағдар-тўнтар қилган бобо ва сотувчи жанжали. Воқеага ойдинлик киритилди

Болакайнинг бобоси қилган иши учун сотувчидан кечирим сўраган.

Дорихонани ағдар-тўнтар қилган бобо ва сотувчи жанжали. Воқеага ойдинлик киритилди
Фото:Видеодан скриншот

10 июль куни соат 12:30 ларда Олмазор туманидаги дорихонада харидор ва дорихона хизматчиси ўртасида юз берган ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Воқеа аслида қандай юз берганди? Дорихона ходимаси ва болакайнинг бобоси ўз ҳақиқатларини маълум қилди.

 

Болакайнинг бобоси, 1956 йилда туғилган фуқаро қуйидагиларни маълум қилди:

“Мен унинг аҳволини кўргандан кейин чидаб туролмадим. Бола дори томизилгандан кейин 15 минут ичида қизариб бўғилиб қолди. Яхшиям қўшнимиз бор шифокор, ҳожи она, шу киши чиқиб, таблеткалар ичириб ўзига келтириб қўйди. Иситмаси 38га чиқиб кетди. Шундан кейин менда қанақадир “взрыв” бўлди. 

Жаҳл устида келдим. Шундан кейин тушунтирдим. Аҳмоқ дўхтирларинг ёзаверадида, дедим.
У “мен тўғри дори берганман” деди. Шундан кейин меники тутиб кетди. 

Мен кейин кечирим сўрадим. Агар тан жароҳати етган бўлса, сенга ёрдам бераман, дори-дармонингаям ёрдам бераман, мени кечиргин дедим. Лекин боланинг аҳволи бўйича ўзимни тута олмаганим учун шунақа бўлди, деб айтдим” деган бобо.

 

Дорихона сотувчиси эса болакайнинг онаси айбдор эканлигини айтган:

 

“Ўғиллари кириб менга рецепт кўрсатди. Атропин 0,1%, томизилади. Бошқа сўз йўқ. Уларга тушунтирдим. Атропин 0,1% икки хил бўлади. Ҳам кўзга томизиладиган, ҳам ампула бўлади дедим. Кўзга томизиладиганини ўрнига ампула ҳам томизса бўлади, дедим. Чунки мен кўзга томизиладиган атропин сульфатни биламан, 20 минглик натрий хлорга аралаштирилиб томизилади. 

 

Қайси бирини берай, дедим.  Билмадим 0,1% деб айтишди менга деди. Рецептни тепасида клиникани телефон рақами турибди. Шунга телефон қилиб айтсангиз, мен сўраб бераман дедим. Кейин ўзи ташқарига чиқиб гаплашиб кирди. Фарқи йўқ, 0,1% берсангиз бўлади деди. Хоҳлаганингизни олинг, дедим. Олиб чиқиб кетдилар. Кейин ўша куни қайтиб келдилар. Мана бу 10 мг. ёзилгани нима деб сўради. 10 мг. 0,1 дегани, чунки 100 бўлса 1% бўлади. Атропин фақат 0,1% чиқади. Бошқа ҳеч қанақа тури йўқ, дедим. 

Эртаси куни соат 12:30 ларда доданинг қилган ишини ўзларингиз кўрдиларинг. Ҳамма ёқни вайрон қилиб чиқиб кетди. Кейин дарҳол турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилдим. 102 ни чақирдик. Болани онасида айб. Чунки шифокор унга “бориб аралаштирасан” деган. Мен шу гапларни ҳам ҳаммадан эшитиб бўлдим. Дўхтир нотўғри берибди демаган уларга. 0,1% га натрий хлор аралаштирасан деса, натрий хлор ўзимда бор, ёзманг деган. У ёзилмаган. Рецептда тўлиқ ёзилганда мен ҳаммасини тўғри бераман” деган дорихона хизматчиси ўз муносабатини билдираркан.

 

Бу ҳолат Ички ишлар органлари масъул ходимлари тегишли тартибда иш олиб бормоқда.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ