Жамият

Йил бошидан бери 150га яқин олтин ўғрилари қўлга олинди

Йил бошидан 10 июнгача ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ 65 та ҳолат аниқланди.

Йил бошидан бери 150га яқин олтин ўғрилари қўлга олинди
Фото:Uzreport.news

Жорий йилнинг 1 январидан 10 июнига қадар бўлган давр мобайнида эса ДХХ ва ИИВ сайъ-ҳаракатлари билан ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ 65 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

 

Хусусан, Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 25 та, Томди туманида 11 та, Нурота туманида 5 та, Учқудуқ туманида 4 та, Навбаҳор туманида 2 та, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 7та ҳамда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 11та ҳолат кузатилди. 145 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан 4 та жиноят иши ва 43 та маъмурий иш қўзғатилди.

 

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида таркибида “999” пробали, тахминий қиймати 1 млрд сўмлик 2 кг 102 гр. олтин бўлган 98,5 тонна руда мусодара қилинди. Жиноят қуроли сифатида 2 та “Камаз” автомашинаси, 6 та “Нива” автомобили, 3 та “Форд” ва “Газел” микроавтобуслари олиб қўйилди.

 

Шунингдек, жорий йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида ДХХ ходимларининг ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида Тошкент вилоятининг Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани ҳудудларида 26 та ана шундай ҳолат фош этилди. 51 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан 5 та жиноят иши ва 18 та маъмурий иш қўзғатилган.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ