Жамият

«Нега давлат шунча пул сарфласа-да, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳам олий таълимга кирмаяпти?» – Президент таълим тизимига жиддий эътироз билдирди

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида мактаб ўқувчиларини 11 йил ўқитиб, уларга бирор касбни ўргатилмагани ҳаммани ташвишга солиши кераклигини таъкидлади.

«Нега давлат шунча пул сарфласа-да, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳам олий таълимга кирмаяпти?» – Президент таълим тизимига жиддий эътироз билдирди
Фото:president.uz

Бугун, 14 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.  

 

Йиғилишда Президент таълим тизимига жиддий эътирозларини билдириб ўтди.

 

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчиларини 11 йил ўқитиб, уларга бирор касбни ўргатилмагани ҳаммани ташвишга солиши кераклигини таъкидлади.

 

– Шу сабабдан ҳам мактабнинг юқори синфиданоқ касбга ўқитишни жорий қилишни ҳаётнинг ўзи тақазо қиляпти. Агар шуни қилмасак, болаларимизни тарбия қилолмаймиз, уларга шароит яратолмаймиз, - деди Президент. – Мактабнинг олдига савол қўйишимиз керак: нимага ота-она репетитор топиб, боласини олий таълимга киритяптию, нимага давлат шунча пул сарфласа-да, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳам олий таълимга кирмаяпти?

 

Шунингдек, давлат раҳбари йиғилишда иштирок этаётган депутатлар ва Олий Мажлис палаталарининг раҳбарларига бу борадаги қонунчиликни ўрганиб чиқиш кераклигини айтиб ўтди.

 

– Мана депутатлар ўтирибди, кенгашимизнинг иккита раҳбари ўтирибди – бу борадаги қонунларни кўриб чиқиш керак. Буям адолатли талабми?!

 

Нега бу талабни бугун қўйяпмиз? Тасаввур қилинг уч, беш ёки ўн йил олдин бу талабни қўя олмасдик. Чунки унда болаларимиз уч ой пахта билан овора эди, бир ой чопиқ билан овора эди, 15 кун пилла билан овора эди. Кўча супуриш билан овора эди.

 

Ҳозир бу нарсалар йўқку мактабда, энди юқоридаги каби талабни қўйишнинг вақти соати келди, - деди Шавкат Мирзиёев.    

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ