Коронавирус

Кунлик тест таҳлиллари сони, хусусий клиникалардаги вазият — Ҳабибулла Оқилов жамоатчиликни қийнаётган масалалар ҳақида

Бугунги кунда кунига 22000 – 24 000 оралиғида тест олинмоқда.

Кунлик тест таҳлиллари сони, хусусий клиникалардаги вазият — Ҳабибулла Оқилов жамоатчиликни қийнаётган масалалар ҳақида
Фото:Скриншот

АОКА анжуманлар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот бериб, кунлик тест олишлар сони ошгани, ҳаттоки хусусий клиникалар ҳам тўла эканлиги, вазиятни юмшатиш учун қўшимча штаб ташкил қилинганини эътироф этди.

 

—  Ўтган сафарги брифингимизда қилган башоратларимиз минг афсуски рўёбга чиқяпти. Коронавирус бўйича вазият Ўзбекистонда анча жиддийлашгани ҳеч кимга сир эмас.

 

Охирги 2-2,5 ҳафтагача бўлган вазият ва статистик кўрсаткичларимиз дунё бўйича мақтовга сазовор эди. Лекин охирги пайтларда кўрсаткичларимиз кўпайиб борди. Карантин чораларини кучайтиришга мажбур бўлдик. Лекин бу қилаётган ишларимиз ҳам кам.

 

Махсус комиссия қошида коронавирус масалаларига бағишланган алоҳида штаб ташкил қилинди. Бугундан бошлаб ишлаяпти. 

 

Ҳабибулло Оқилов сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда кенга кўтарилаётган тест масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

 

— Пандемиянинг дастлабки кунларидан бошлаб биз кунига 2000-3000 та тест ўтказган бўлсак, бугунги кунда 22000 – 24 000 оралиғида фақат ПЗР тестини ўтказяпмиз. Булар барча ҳудудлардаги СЭОМда ўтказилишига рухсат берилган.

 

Шунингдек, махсус комиссиянинг қарори билан хусусий клиника ва лабораторияларга ПЗР таҳлил қилиш ҳуқуқи берилган. Улар фуқароларнинг уйига бориб ҳам таҳлил олиши мумкин ва таҳлил натижасини фуқароларга телефон орқали айтиши мумкин. Лекин улар ҳам тўла, - деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов.
 

Эксперт ўлим ҳолатлари статистикаси яширилаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ. Бизга бундан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ вафот этаётганлар орасида коронавирус инфекциясига тест топширган ва таҳлил жавоблари орқали тасдиқланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Қўлимизда беморда коронавирус ташхиси тасдиқланган факт бўлмаса, уни коронавирусдан вафот этди, дея олмаймиз" деди у.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66542(+88)
Выздоровели63713(+0)
Умерли562(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66542(+88)
Выздоровели63713(+0)
Умерли562(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ