Коронавирус

Шифохонага боришни пайсалга солган қашқадарёлик бемор вафот этди

Бемор 5 июлдан 10 июлгача тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик кузатилган. 11 июль куни инфекцияга қарши намуна топширган.

Шифохонага боришни пайсалга солган қашқадарёлик бемор вафот этди
Фото:UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи, 56 ёшли Б.В. (эркак) жорий йил 5 июль кунидан 10 июлгача тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик кузатилган. 
 
11 июль куни эса тана ҳарорати тушмай, ҳолсизлик ва йўтал кучайганлиги ҳамда нафас етишмовчилиги белгилари пайдо бўлганлиги сабабли “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.
 
Бемор оғир аҳволда вилоят Фтизиатрия ва пульмонология маркази реанимация бўлимига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касалли икки томонлама пневмония оғир кечиши, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
 
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 
 
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб,  юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ