Коронавирус

Қозоғистон ҳукумати эҳтиёжманд аҳолига $103дан беради

Тўқаев шунингдек, мамлакатда карантин режими икки ҳафтага узайтирилишини билдирди.

Қозоғистон ҳукумати эҳтиёжманд аҳолига $103дан беради
Фото:Tengrinews

Пандемия даврида карантин талаблари сабаб муҳтожликда қолган қозоғистонликларга 42500 тенгедан (103 доллар) пул тўланади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

 

Тўқаев шунингдек, мамлакатда карантин режими икки ҳафтага узайтирилишини билдирди.

“Мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли карантин режими яна икки ҳафтага узайтирилади. Эртага ҳукумат комиссияси қарор қабул қилади. Карантин фуқаролар ўз-ўзини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чораларга риоя қилишлари шарти билан ва уларнинг соғлиғини сақлаш учун зарур”, деб ёзади Қозоғистон президенти. 

Сўнгги маълумотларга кўра, республикада коронавирус юқтирганлар сони 60 мингга яқинлашган, 375 киши вафот этган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати ҳам муҳтож оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш учун давлат томонидан 20 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилишини маълум қилганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ